Ҳодисалар

Фарғонада Cobalt ва Spark иштирокида ЙТҲ. Икки 22 ёшли йигитлар ўлди

Ҳайдовчи йўлнинг хавфли бурилиш жойида рул бошқарувини йўқотиб қўйган. 

Фарғонада Cobalt ва Spark иштирокида ЙТҲ. Икки 22 ёшли йигитлар ўлди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар беришича, кеча, 26 август куни соат соат 01:00 ларда, Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Ҳиёбон кўчасидан ўтган кўприк устида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Р. Cobalt русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб ЙТҲга учради.

Ҳайдовчи йўлнинг хавфли бурилиш жойида рул бошқарувини йўқотиб, ажратиб турувчи бордюр устидан харакатланиб ўтиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль билан тўқнашган.

 

Оқибатда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли А.Р. воқеа жойида ва йўловчиси 22 ёшли М.Ғ. шифохонада вафот этишган. Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А., йўловчилари 46 ёшли Х.М. ва 30 ёшли А.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан 26 август куни Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ