Криминал

23 кишини ишга киритиш учун $18400 олган  “Ўзбекистон” локомотив депоси ходими қўлга олинди

Навбатчи ходим депонинг турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига фуқаролардан пора олган.

23 кишини ишга киритиш учун $18400 олган  “Ўзбекистон” локомотив депоси ходими қўлга олинди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депоси навбатчиси Ю.Б. фуқаро Ж.О.ни танишлари орқали “Ўзбекистон” локомотив депоси Жиззах филиалига ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

 

Бундан ташқари, ўтказилган терговга қадар текширувда Ю.Б. 23 нафар фуқарони “Ўзбекистон” локомотив депосининг турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 18 400 АҚШ долларини қўлга киритиб, шундан 21 нафар фуқаронинг 13 300 АҚШ долларини қайтармасдан келаётганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Ю.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ