Спорт

Месси “Барселона”дан кетади. Клуб бюрофакс олган

“Барселона” аргентиналик юлдузи Лионель Мессининг клубдан кетишга қарор қилганини тасдиқлаган.

Месси “Барселона”дан кетади. Клуб бюрофакс олган
Фото:fcbarcelona.com

Футбол оламида Месси “Барселона”ни тарк этиш талаби билан мурожаат қилгани ҳамда клуб томонидан бунинг олдини олиш учун барча имкониятларнинг ишга солинишига тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аргентиналик ҳужумчи эса ўз қарорида қатъий қолиб, шартномада кўрсатилган ҳар мавсум охирида шартномани бир томонлама бекор қила олиш ҳуқуқидан фойдалангани айтилмоқда.

 

“Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби клуб раҳбариятига бюрофакс юборган. У ортиқ жамоа билан шуғулланмоқчи эмас ва коронавирусга қарши тест топшириш ниятида ҳам эмас.

 

Кеча испан жамоаси мухлислари Мессининг либосларини кийган ҳолда клуб президенти Жозеп Бартомеунинг истеъфога чиқишини талаб қилган. Улар Мессининг кетишида энг катта айбдор дея Бартомеуни кўрсатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Пари Сен-Жермен” ва “Интер” клублари қизиқиш билдирмоқда.

 

Ўтган мавсумда 33 ёшли Месси барча турнирларда 44 та ўйинда иштирок этиб, 31 гол ва 26 голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг “Барселона” клуби билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. Ҳужумчи ушбу клуб таркибида тўрт маротаба Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлишга муваффақ бўлган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ