Тайинлов

Яшнобод ва Бектемир туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг яна иккита туманларида ҳокимлар ўзгарди.

Яшнобод ва Бектемир туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Фото:Жаҳонгир Иброҳимов / Бахтиёр Рахманкулов

Яшнобод тумани ҳокими этиб Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

 

Бахтиёр Рахманкулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 

 

1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.

 

2018 йилдан бугунга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

 

Бектемир тумани ҳокими лавозимини эса Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов эгаллаган. 

 

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

 

2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

 

2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал пойтахтнинг Сергели тумани ҳокими ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ