Криминал

Самарқандда эр хотинининг юзини бошқалар кўрмаслиги учун ёқиб юборди

Суд уни 104-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Самарқандда эр хотинининг юзини бошқалар кўрмаслиги учун ёқиб юборди
Фото:UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида турмуш ўртоғини ёқиб юбормоқчи бўлган эркак устидан суд ҳукми ўқилди. "Zamon" кўрсатувида воқеа тафсилотлари маълум қилинди.

 

Судланувчи Давронов Комил рашк туфайли аёлини бензин сепиб, ёқиб юборган. У буни турмуш ўртоғининг юзини ундан бошқаси кўрмасин деган мақсадда амалга оширганини айтган.

 

Ҳозир аёлнинг бир қўли, бадани, қулоғи ва юзида куйишдан катта чандиқ қолган. Энг кичик бармоғи буришиб қолган, ўзига бўйсунмайди. 

 

—  Бир ҳафта комада ётдим. Кейин бир ой ҳеч нарсани эслолмадим. Уйдагиларни эслолмадим, - деган жабрланувчи аёл воқеани сўзлаб бераркан. — Оғир жазо беришингизни, ҳамма кўришини хоҳлайман деган жабрдийда аёл судда. Ҳеч қандай айбим бўлмасдан, мана бунақа қилди. Бир умрга қўлим майиб бўлди. Бир умрга юзим хунуклашиб қолди. Энг оғир жазо беришингизни истайман. Бошқаларга дарс бўлсин. 

“Ўта шафқатсизлик билан ўт қўйиб юборган. Натижада танасининг 25% куйишига сабабчи бўлган тан жароҳати етказган. Ҳеч қандай рашкка тортадиган ҳолатлар аниқланмаган”, дейди судья ушбу суд иши ҳақида. 

Судланувчининг гапларига кўра, турмуш ўртоғи уни камситган. Бироқ ички ишлар органлари ва суд-тергов хулосасида аёлнинг бегона эркаклар билан ёзишгани асосланмаган. 

 

Судланувчи Давронов Комил Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ