Жамият

Актриса Дилбар Икромова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус-пневмония хасталигидан даволанган.

Актриса Дилбар Икромова вафот этди
Фото:Видеодан кадр

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, актриса коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган эди.

 

Маълумот учун, Дилбар Икромова «Келинлар қўзғолони», «Чимилдиқ», «Дев билан пакана», «Девона», «Афғон», «Ойқиз эртаги» каби жуда кўплаб фильмларда бир-биридан қизиқарли бўлган турли ролларни маҳорат билан ижро этган.

 

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Дилбар Икромова «Келинлар қўзғолони» фильмидаги Сотти роли билан барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ