Жамият

Келгуси йилдан 70 турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби бекор қилинади

2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилади.

Келгуси йилдан 70 турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби бекор қилинади
Фото:president.uz

«Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. Унга асосан, жами 70 турдаги лицензия ва 35 турдаги рухсатномалар 2021 йил 1 январдан бекор қилинади.

 

Шунингдек, 2020 йилда муддати тугайдиган барча лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилади.

 

Лицензиялаш тўлиқ бекор қилинадиган фаолият турлари:

 

– Аудиторлик фаолияти

 

– Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолияти

 

– Фонограммаларни тайёрлаш фаолияти

 

– Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолияти

 

– Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялашда:

 

умумий фойдаланиш пунктлари, шу жумладан қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий фойдаланиш пунктлари томонидан маълумотларни узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

 

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий телекоммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

 

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш;

 

қишлоқ жойлардаги кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан халқаро телекоммуникациялар тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш.

 

– Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция фонди фаолияти

 

– Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялашда кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш фаолияти

 

– Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти

 

– Ахборотнинг криптографикҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашда:

 

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш;

 

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини таъмирлаш;

 

ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш

 

– Баҳолаш фаолияти

 

– Риелторлик фаолияти

 

– Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият

 

– Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш фаолияти

 

– Фармацевтика фаолияти

(дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно):

 

тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш; тиббий буюмлари тайёрлаш; тиббий буюмларини улгуржи реализация қилиш; доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш

 

– Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш,ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш фаолияти

 

– Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:

 

юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;

 

юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти

 

Тўлиқ бекор қилинадиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар:

 

– Хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома

 

– Суғурталовчининг молиявий аҳволини соғломлаштириш чора-тадбирлари комплексини келишиш

 

– Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат

 

– Объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертиза хулосаси

 

– Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш

 

– Сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларни ташлаш билан боғлиқ янги корхоналарни қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш лойиҳасини келишиш

 

– Бино ва иншоотларни, сув таъминоти, канализация ва оқова сувларни тозалаш тизимларини, гидротехника иншоотларини, бошқа объектларни санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этган ҳолда лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни келишиш

 

– Кабель телевидениеси тармоқларини лойиҳалаштириш қуриш ёки сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва фойдаланиш туридаги рухсатнома

 

– Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома

 

– Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншооти паспорти

 

Хабардор қилиш тартибини жорий этиш орқали лицензиялаш бекор қилинадиган фаолият турлари:

 

– Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия

 

– Ломбардлар фаолиятига лицензия

 

– Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялашда инвестиция маслаҳатчиси фаолияти

 

– Нодавлат таълим фаолиятини лицензиялашда:

 

мактабдан ташқари таълим;

 

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

 

чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

 

– Ветеринария фаолиятини лицензиялашда ветеринария даволаш-профилактика ишлари

 

– Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

 

– Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек, техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно

 

– Геодезия ва картография фаолиятига лицензия

 

– Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашда пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш фаолияти

 

– Фармацевтика фаолиятининг дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш фаолият турини лицензиялашда офтальмология тиббий буюмларини чакана реализацияси (оптика)

 

Хабардор қилиш тартибини жорий этиш орқали бекор қилинадиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар:

 

– Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

 

– Ваколатли банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб киришга рухсатнома

 

– Банк филиалини рўйхатга олиш учун рухсатнома

 

– Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реэстрига киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома

 

– Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси

 

– Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси

 

– Автовокзал (автостанция) паспорти

 

– Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

 

– Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

 

– Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома

 

– Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатнома

 

– Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома

 

– Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш учун махсус рухсатнома

 

– Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома

 

Бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият турлари:

 

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш лицензияси жорий этилиб, қуйидагилар бекор қилинади:

 

– Йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш

 

Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш:

 

– Йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш

 

– Йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш

 

Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш:

 

– Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

 

– Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

 

– Халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаш

 

Маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш:

 

– Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

 

– Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

 

– Халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш

 

Маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш:

 

– Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш

 

– Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш

 

Маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш:

 

– Маҳаллий телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш

– Шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш

 

Фонд биржалари фаолияти:

 

– Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти

 

– Фонд биржалари фаолияти

 

Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини сотиш:

 

– Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш

 

– Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш

 

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари):

 

– Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш

 

Бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар:

 

Резидент банклар акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатнома жорий этилиб, қуйидагилар бекор қилинади:

 

– Резидент банклар акцияларини сотиб олишга дастлабки рухсатнома

 

– Жисмоний ва юридик шахслар ёки бир-бири билан келишув ёхуд мол-мулкини назорат қилиш орқали боғлиқ бўлган жисмоний ва юридик шахслар томонидан бир ёки бир неча битимлар натижасида банк акцияларининг 20 фоизидан ортиғини сотиб олишни олдиндан келишиш

 

Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно:

 

– Паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндилардан, хавфли юклардан ташқари оғир вазнли, йирик габаритли автомобиль транспортида ташиш йўналиши схемаларини келишиш

 

– Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишга рухсатнома, бундан паст ва ўрта фаолликдаги радиоактив чиқиндиларни ташиш мустасно

 

Ихтисослашган сўйиш корхоналари ҳамда ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси:

 

– Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси

 

– Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси

 

Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома:

 

– Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома

 

– Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома

 

– Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатномани келишиш

 

Ветеринария сертификати:

 

– Ветеринария сертификати

 

– Ветеринария гувоҳномаси

 

Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга рухсатнома:

 

– Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташишга рухсатнома

 

– Портловчи материалларни сақлаш жойларидан фойдаланишга гувоҳнома

 

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси:

 

– Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида қарор

 

– Геология қидирув ишлари лойиҳасини келишиш

 

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш:

 

– Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш

 

– Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришни келишиш

 

Кон ажратиш далолатномаси:

 

– Кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳасини ҳамда корхонанинг фойдали қазилмаларини қазиб олиш лойиҳасини, шу жумладан коннинг тажриба синовини мувофиқлаштиришни келишиш

 

– Кон ажратиш далолатномаси

 

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома:

 

– Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома

 

– Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома

 

Маълумот учун, бирлаштирилган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати давомида кучда бўлади ва қайта расмийлаштирилиши талаб этилмайди.

 

Шунингдек, бирлаштирилган лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомиллари учун ундириладиган давлат божи миқдори бирлаштириш йўли билан бекор қилинаётган фаолият тури учун белгиланган давлат божининг энг кам миқдордагиси сақлаб қолинади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ