Жамият

«Зоминда калтакланган тиббиёт ходими» бўйича ишни прокуратура назоратга олди

Тез ёрдам бўлими навбатчи фельдшери Э.И. ҳолат юзасидан тушунтириш бераётган вақтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган. 

«Зоминда калтакланган тиббиёт ходими» бўйича ишни прокуратура назоратга олди
Фото:xabar.uz

Бош прокуратура Зомин туманида шифокорга тан жароҳати етказилганлиги юзасидан баёнотини эълон қилди.  

 

Унга кўра, Жиззах вилояти Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими фельдшерига тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабар ўрганилган. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Фельдшерга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экпертизаси тайинланган. Шунингдек, текшириш олиб борилиши устидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

 

ССВнинг аниқлашича, жорий йилнинг 23 август куни соат 12:06 да Жиззах вилоят “Саll-марказ”ига Зомин тумани Оқтепа МФЙ Ж.Сулайманов кўчасида яшовчи фуқаро А.Б.га яқинлари томонидан чақириқ бўлган. Соат 12:10 да тез ёрдам бригадаси ушбу фуқаронинг яшаш хонадонига етиб борган.

 

Шифокор 1939 йил туғилган беморни текширувдан ўтказгач, беморнинг умумий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли шифохонада стационар шароитда ётиб даволаниши учун олиб кетиш кераклигини айтади. 

 

Аммо дастлабки маълумотларга кўра, беморнинг яқинлари бунга рухсат беришмаган. 

 

Шу куни соат 13:42 да мазкур хонадондан яна қайта чақириқ бўлган. Туман тез ёрдам бригадаси соат 13:47 да беморнинг яшаш хонадонига етиб борган вақтда беморда биологик ўлим юз берганлиги маълум бўлган. 

 

Тез ёрдам бўлими навбатчи фельдшери Э.И. ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш бераётган вақтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ