Жамият

Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро рейтинглардаги ўринлари маълум қилинди

Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индексидаги – коррупциянинг мавжуд эмаслиги индексида Ўзбекистон 128та давлат орасида 89-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро рейтинглардаги ўринлари маълум қилинди
Фото:Тошкент шаҳар прокуратураси

Бош прокуратура Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро рейтинглардаги ўринлари ҳақида маълумот берди.

 

2019 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинган 2018 йил бўйича Жаҳон банкининг бошқарув сифати индикаторларининг – коррупцияни тийиб туриш индексида Ўзбекистон 209та давлат орасида 28,6 балл билан 183-ўринни эгаллаб, 1 поғонага кўтарилган.

 

Шунингдек, 2020 йилнинг январь ойида эълон қилинган Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2019 йил бўйича коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 180та давлат орасида 25 балл билан 153-ўринни эгаллаб, 5 поғонага кўтарилган. 2018 йилда бу кўрсаткич 23 балл билан 158-ўринни ташкил этган.

 

Ўзбекистон билан рейтингда 153-ўринни Камерун, Марказий Африка Республикаси, Комор ороллари ва Тожикистон эгаллаган.

 

Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти ҳисоботида ушбу рейтинг бўйича сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари ошиб бораётганлиги, оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар енгиллаштирилганлиги эътироф этилган.

 

Бундан ташқари, 2020 йил март ойида эълон қилинган 2020 йил бўйича Жаҳон одил судлов лойиҳасининг ҳуқуқ устуворлиги индексидаги – коррупциянинг мавжуд эмаслиги индексида Ўзбекистон 128та давлат орасида 0,40 балл билан 89-ўринни эгаллаб, 6 поғонага кўтарилган.

 

Президентнинг 2020 йил 2 июнда «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

 

Мазкур фармон билан, Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари қайд этилди.

 

Унга кўра:

 

- Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини жорий йилда 27 баллдан 2030 йилда 65 баллга

 

- Коррупцияни тийиб туриш индекси бўйича жорий йилда 31 баллдан 2030 йилда 71,6 баллга

 

- Коррупциянинг мавжуд эмаслиги индекси бўйича жорий йилда 0,39 баллдан 2030 йилда 0,60 баллга етказиш белгиланди.

 

Шу боис, Бош прокуратура томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро рейтинглардаги Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Латиф Жалов 

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ