Коронавирус

Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

ЖССТ раҳбарининг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилган.

Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди
Фото:iStock

Куни кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди.

 

Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

 

Ўзбекистон ҳам ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюроси фаол аъзоси сифатида ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди. Маълум қилинишича, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.  

 

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан бири бўлиб, ташкилот билан кўп томонлама ҳамкорлик қилиб келади. Ташкилотнинг 69-сессиясида унинг директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге ўзининг илк расмий хорижий ташрифини 2020 йил 10 феврал куни айнан Ўзбекистондан бошлаганини алоҳида таъкидлаш лозим. 

 

Шунингдек, 2019 йилнинг 20 май куни бўлиб ўтган ЖССТнинг олий органи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ЖССТ Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган. 

 

Ушбу кенг кўламли ҳамкорлик айни вақтда коронавирусга қарши кураш масаласини ҳам қамраб олган. Ҳозирда ЖССТ Европа минтақавий бюросининг вақиллари Олег Стороженко ва Таня Шмид юртимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ