Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоизга ошди

Қайд этилишича, биринчи ярим йил якунлари бўйича давлат харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоизга ошди
Фото:offshoreview.eu

Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига кўра, давлат ташқи қарзи 17,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Сенат Раиси Т. Нарбаеванинг Молия вазири Т.Ишметов билан бўлиб ўтган онлайн мулоқотида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, биринчи ярим йил якунлари бўйича давлат харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25 фоизни ташкил қилган бўлса, давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоизга ортиб, 17,3 млрд. АҚШ долларига етган.

 

Мулоқот жараёнида давлат ташқи қарзларини жалб қилишнинг ягона меъёрини белгилаш, ушбу йўналишни тартибга солувчи қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти мавжудлиги таъкидланди.

 

Мулоқот давомида Мерос жамғармаси томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг “Давлат харажатлари” индикатори бўйича мамлакатимиздаги ҳолат, хусусан ҳозирги ислоҳотлар даврида кўплаб харажатлар давлат елкасига – бюджетга тушаётганлиги, айниқса, пандемия сабабли харажатлар миқдори ҳам ортганлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, солиқ тўлашда айрим корхоналарга ёки йирик тадбиркорларга кўплаб истиснолар, қўшимча қоидалар, имтиёзлар ва преференциялар берилаётганлиги бозор эркинлигига, рақобат муҳитига, солиқ тизимининг шаффофлигига салбий таъсир қилаётганлиги танқид қилинди. Бундай имтиёзлар кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш механизмини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

 

Қандайдир тор доирадаги шахсларнинг манфаати халқ манфаатидан устун бўлиши керак эмас, - дея таъкидлаб ўтди Сенат Раиси Танзила Нарбаева.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 апрель ҳолатига давлат ташқи қарзи 16,11 млрд АҚШ долларини ёки ЯИМга нисбатан 27,7 фоизни ташкил қилганди. Бунда, ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз – 10,9 млрд ва Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 млрд АҚШ доллари тенглиги маълум қилинган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ