Иқтисодиёт

I ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 255,3 трлн. сўмни ташкил этди

Давлат бюджетидан, жорий йилнинг 6 ойида 30 117,8 млрд сўм ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келди.

I ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 255,3 трлн. сўмни ташкил этди
Фото:parliament.gov.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил I ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқдилар.

 

Қайд этилишича, 2020 йил I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 фоизга ўсди. Ўтган йил билан таққосланганда, ЯИМ тармоқлар таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаси мос равишда 0,7 ва 0,2 фоизга ошган бўлса, хизматлар ҳамда саноат мос равишда 0,6 ва 0,3 фоизга пасайган.

 

Шунингдек, йиғилишда COVID-19 пандемияси таъсирида аҳоли ҳаракатчанлик индекси секинлашгани, карантин чоралари таъсири 2020 йил январь-июнь ҳолатига аҳоли умумий даромадларида ҳам ўз аксини топиб, бунинг натижасида аҳоли умумий даромадлари 176,0 трлн сўмни, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан реал ўсиш 101,5 фоизни ташкил этгани таъкидланди.

 

Қайд этилганидек, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар Давлат бюджети ижросига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Жумладан, Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 157,0 млрд сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрларга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилди.

 

Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилиб, Давлат бюджети даромадларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 22,8 фоизни ташкил этди. Шунингдек, Давлат бюджетининг 2020 йил I ярим йиллик харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 64 878,9 млрд сўмни (аниқланган режа кўрсаткичларига нисбатан 90,3 фоиз) ёки ЯИМ га нисбатан 25,4 фоизни ташкил қилди.

 

Бюджет ташкилотларининг қарийб 23,1 трлн сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда 5,0 трлн сўмдан ортиқ иш ҳақига нисбатан ажратмалари ўз муддатларида тўлиқ молиялаштирилиши таъминланди.

 

Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 млрд сўм ёки умумий харажатларнинг 53,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Бу харажатлар ЯИМга нисбатан 13,9 фоизни ташкил этди. Ушбу харажатларнинг 86,9 фоизи ёки 30 117,8 млрд сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келди.

 

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг 23,1 трлн сўми ёки қарийб 76,8 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни молиялаштиришга йўналтирилди.

 

Баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида ЎзЛиДеП фракциясининг қарори қабул қилинди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ