Ҳодисалар

Бойсунда ҳайдовчи отанинг сигарет чекмоқчи бўлгани фарзандининг ўлимига сабаб бўлди — видео

Ҳайдовчи автомашина салонида сигаретни тутатиш мақсадида олов ёққан вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган. 

Бойсунда ҳайдовчи отанинг сигарет чекмоқчи бўлгани фарзандининг ўлимига сабаб бўлди — видео
Фото:Скриншот

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати Сурхондарё вилояти Бойсун туманида машина портлаши тўғрисидаги тафсилотларни маълум қилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 август куни соат 19:05 ларда, Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Инкабод” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-105 автомобиль йўлининг 33-километрида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган У.Х. “Ваз-2107” русумли автомобилга 6 дона пропан газ тўлдирилган баллонларни ортиб, “Денов-Бойсун” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, автомашина салонида сигаретни тутатиш мақсадида олов ёққан вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган.

Натижада, ҳайдовчи У.Х. автомашинани тўхтатиб, салон олд ўриндиғида ўтирган ўғли 2011 йилда туғилган Д.И.ни куйиш тан жароҳатлари билан салон ичидан олиб чиққан. Транспорт воситаси ёнғин оқибатида тўлиқ зарарланган.

 

9 ёшли Д.И. 30-35% куйиш тан жароҳатлари билан туман шошилинч тез тиббий бўлимига ётқизилган. Тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай, жорий йилнинг 14 август куни соат 15:30 ларда вояга етмаган Д.И. вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти, Бойсун туман ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ