Жамият

Ҳозир харид қилинг, кейин тўланг: маҳсулотларни муддатли тўлов асосида сотиб олишда янги zMarket финтех-платформаси нимаси билан қулай

zMarket платформаси ёрдамида 8 млн сўмгача бўлган электроника, маиший техника, қурилма, уй учун маҳсулотлар, кийим ва бошқа нарсаларни муддатли тўлов асосида бир неча дақиқа ичида харид қилиш мумкин.

Ҳозир харид қилинг, кейин тўланг: маҳсулотларни муддатли тўлов асосида сотиб олишда янги zMarket финтех-платформаси нимаси билан қулай

Хизмат ва маҳсулотларни муддатли тўлов асосида сотиб олишга мўлжалланган zMarket онлайн-платформаси Ўзбекистонда баҳор фаслида ишга туширилган ва ҳозирда ўзининг сайтида кўплаб кийим, оёқ кийим, электроника, косметика, уй учун маҳсулотлар, маиший техника ва қурилма ҳамкор дўконларини жамлаган.

 

Тизимга уланиш учун бор-йўғи бир неча дақиқа етарли ва сизга 8 млн сўмгача муддатли тўлов хизматидан фойдаланишга имкон берилади: мазкур пулларни зарурат бўлганида ишлатиш мумкин.

 

Муддатли тўлов — бутун дунёда тарқалган тажриба. Бунда харидор маҳсулот нархини бир неча ой давомида бўлиб-бўлиб тўлайди. Бу керакли маҳсулотларни ойлик иш ҳақи ва бошқа харажатларга боғланмаган ҳолда, харид қилиш имконини беради.

 

Карантин вақтида бунга талаб яна ҳам ортди, шу сабабли zMarket муддатли тўлов хизмати харажатларингизни оқилона тақсимлаган ҳолда, керакли маҳсулотларни харид қилишга ёрдам бермоқда.

 

zMarket қандай ишлайди

 

Тизимга уланиш учун паспорт ва пластик карта керак бўлади. Уланишга 5 дақиқа вақт кетади, янги фойдаланувчи эса ўзининг шахсий ID'сини олади. Ушбу босқичда муддатли тўловдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади — ундан рўйхатдан ўтиб бўлгандан кейин ҳам, орадан бир неча кун ёки ойдан кейин ҳам фойдаланиш мумкин.

 

Фойдаланувчи тизимда рўйхатдан ўтганида, бирон нимага мажбур ҳисобланмайди: режалар ўзгариб, хизмат керак бўлмаслиги ҳам мумкин. ID'нинг телефон рақамига улаб қўйилиши, уни эсдан чиқариб юбормасликка ёрдам беради ва сизда доимо тўловни амалга оширишнинг қўшимча усули мавжуд бўлади.

Ҳозирда zMarket платформасида савдонинг турли йўналишларидан бўлган ҳамкорларнинг катта базаси бор — электроника ва кийим дўконларидан бошлаб, косметика ва уй учун керакли бўлган маҳсулотларгача. Дўконларнинг бирида маҳсулот танлаб, сотувчига тўлов zMarket орқали муддатли тўлов асосида амалга оширилишини ва ID ёки телефон рақамингизни айтишингиз керак.

 

Тезкор верификациядан сўнг, 8 млн сўмгача харид қилиш имконияти очилади ва маҳсулот бошланғич тўлов ҳамда ортиқча ҳужжатбозликсиз харид қилиниши мумкин. Айниқса карантин вақтида маҳсулотларни қулай муддатли тўлов шартлари ва уйга етказиб беришни таклиф қиладиган онлайн-дўконлардан сотиб олиш қулай.

 

Муддатли тўлов миқдори қандай тўланади

 

zMarket билан муддатли тўлов — бу кредит эмас. Харид тўлови банк ёки бошқа ташкилотларсиз хизматнинг ўзидан амалга оширилади, мижознинг шахсий маълумотлари эса ишончли ҳимояланган.

Маҳсулотни муддатли тўлов асосида харид қилганда, тўлаш учун ўзингизга қулай бўлган даврни танлашингиз мумкин — 3 ойдан 12 ойгача. Тизим ҳар ойда тақсимланган миқдорни уланган картадан ечиб олади.

 

Тўлов ўз вақтида амалга оширилганида харидорга кешбэк берилади ва муддатли тўлов асосида бўлган кейинги харидга яна ҳам қулай бўлган қўшимча имкониятлар очилади.

 

zPay иловаси: кешбэк, пулли бонуслар ва муддатли тўловга жарималар

 

zPay — бу ҳозирда мавжуд бўлган тўлов иловаларининг кешбэк йиғиш ва барча одатий тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган тўлақонли кўриниши.

Тез орада иловада ЙҲХДИ жарималарини, коммунал ва давлат хизматлари ва бошқа хизматларга тўловларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

 

Қолган қисмларида илова одатдагидай ишлайди - картадан картага пул ўтказиш, телефон рақам ёки интернет ҳисобини онлайн тарзда тўлдириш.

 

Муддатли тўлов миқдорини ўз вақтида тўлаган «z» экотизимининг фойдаланувчиси пулларини кешбэк тариқасида қайтариши мумкин. Уларни эса алоқа оператори, интернет ва ҳатто коммунал тўловларга ҳам ишлатиш мумкин.

Содиқлик тизими бошқа кўплаб акция ва бонуслар билан тўлдириб борилмоқда. Масалан, компания август ойида барча мижозларнинг ҳисоб рақамига 50 минг сўмдан ўтказиб берди — уларни ўзингиз хоҳлаган нарсаларга ишлатишингиз мумкин.

 

Шу тариқа компания пандемия вақтида содиқлик тизими фойдаланувчиларини мукофотлаб, ёрдам кўрсатмоқда.

 

Қандай қилиб ҳамкор бўлиш мумкин

 

Жорий йилнинг сентябрь ойида «z» экотизимида тўлиқ функцияли ва қулай бўлган маҳсулотлар маркетплейси ишга туширилади. Бунда маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиб, уйга етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин.

 

Ҳамкорлар zMarket маркетплейсига маҳсулот киритган ҳолда, ўз мижозларига маҳсулотларни дўконга ташриф буюрмасдан харид қилишни таклиф қилишлари мумкин. Хизмат zMarket ҳамкорлари учун бепул эканлиги ҳам аҳамиятга эга.

 

Барча масалалар бўйича боғланиш учун телефон рақамлари: (+998) 95−479−07−70(+998) 95−479−70−07

 

Facebook: fb.com/zmarket.uz

Instagram: @zmarket.uz

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ