Жамият

ЙҲХБ: «70» ўрнатилган жойдан 170 тезликкача ўтган 65 нафар байкерга чора кўрилди

Тошкент вилоятида 70 тезлик ўрнатилган жойдан 170 тезликкача ўтган 65 нафар байкерларга чора кўрилди.

ЙҲХБ: «70» ўрнатилган жойдан 170 тезликкача ўтган 65 нафар байкерга чора кўрилди
Фото:Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан «Мотоцикл» рейд тадбири ўтказилди.

 

Тадбир автомобиллар ва мотоциклларнинг тез ҳаракатланишини ҳисобга олиниб 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлида олиб борилди.

 

Тадбир давомида 20 дан ортиқ мотоцикллар тўхтатилган. 8 нафар ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 5 та мотоцикл вақтинчалик жарима майдонига киритилган бўлса, 3 та ҳолатда мотоциклларнинг давлат рақам белгиларини ҳайдовчилар томонидан яшириб олганлиги аниқланган.

 

ЙПХ инспекторлари ҳар бир мотоциклни тўхтатиб, ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини текшириш асносида улар билан «Йўл ҳаракати қоидалари» талаблари юзасидан суҳбатлар ўтказган. 

 

Фоторадарларга жорий йилнинг ёз ойи бошидан буён 65 та мототцикллар томонидан тезликни меёридан ошириш ҳолати аниқланган. Ачинарлиси буларнинг ҳаммаси аҳоли яшаш жойида яъни 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 110 км/соат тезликдан ортиқ, 140 дан 166км/соат тезликкача ҳаракатланган.

 

Мисол учун, жорий йилнинг 6 август куни Юқоричирчиқ туманидан ўтувчи «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 16 километрида Honda русумли мототцикл 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 166 км/соат тезлик билан ҳаракатланган бўлса, 10 июль куни ушбу автомобиль йўлининг 34 километрида Suzuki русумли мотоциклда 146 км/соат тезлик билан ҳаракатланган.

 

Ушбу мотоцикл ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 128-моддаси 3 қисмига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баробарида жарималар белгиланиб, жарима қарорлари яшаш манзилларига жўнатилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ