Ҳодисалар

Тошкентда ИИББнинг собиқ ходими маст ҳолда 2 ёшли болани уриб кетди — видео

ЙТҲ оқибатида 2 ёшли бола бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. 

Тошкентда ИИББнинг собиқ ходими маст ҳолда 2 ёшли болани уриб кетди — видео
Фото:UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Юнусобод туманида ички ишлар органлари ходими иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ UzNews.uz’га қуйидагиларни маълум қилди.

 

Мазкур факт бўйича 24 август куни тахминан соат 01.10 да Юнусобод тумани Юнусота кўчасида “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Тохирхўжа А. (Тошкент шаҳар ИИББ собиқ ходими, шаҳодатлаш комиссиясидан ўтмагач, раҳбариятнинг буйруғи асосида жорий йилнинг 20 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган) пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойидан онаси билан ўтаётган ёш болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида 2 ёшли Т.Ч. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. 

 

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида бўлган ва пиёдаларни кўрмай қолган.

 

Мазкур факт асосида Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 1 қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ