Жамият

Меҳнат миграцияси: Туркиядаги ватандошлар қандай муаммоларга дуч келишяпти?

Туркияда расмий тарзда меҳнат қилаётган 9 944 нафар, норасмий тарзда меҳнат қилаётган 33 234 нафар ўзбекистонлик бор.

Меҳнат миграцияси: Туркиядаги ватандошлар қандай муаммоларга дуч келишяпти?
Фото:t.me/mehnatvazirligi

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи, яъни 2 млн.дан ортиқ киши хорижда ишламоқда. 

 

Жумладан, Туркия Республикасида жами 43 178 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигранти ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг расмий тарзда меҳнат қилаётганлари 9 944 нафарни, норасмий тарзда меҳнат қилувчилари эса 33 234 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Рақамлар солиштирилганда норасмий меҳнат қилувчилар улуши Туркиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сонининг 78 фоизини ташкил этмоқда. 

 

Хўш, ўртадаги тафовут нега бунча катта?

 

UzNews.uz мухбири Туркияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар билан боғлиқ бу жиҳатни ўрганиш мақсадида Туркиянинг Халқаро битирувчилар жамияти (TUMED) раиси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили Эргаш Жумаев билан боғланди. 

Эргаш Жумаевнинг таъкидлашича, кўпчилик бир нарсада англашилмовчиликка йўл қўяди: Туркияда яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олиш (İkamet izni) мамлакатда ишлаш ҳуқуқини бермайди. Меҳнат ҳуқуқи бошқа. Аввало мана шу жиҳатни яхши тушуниб олиш керак. 

 

—  Бу ердаги меҳнат мигрантларининг 10 мингга яқини демак меҳнат ҳуқуқи асосида расман иш олиб бораётган бўлиши мумкин. Умуман Туркияда ишлаш ҳуқуқини олиб меҳнат қилиш хориж фуқаролари учун қийинроқ. Сабаби ҳар бир чет эл фуқароси икки баравар ойлик суғурта пули тўлаши керак. Ҳеч қайси ташкилот хорижлик ишчидан аниқ фойда кўришини олдиндан билмаса, иш берувчи ишчига катта солиқ тўлаб, иш визасини тақдим қилишни истамайди, - дейди Эргаш Жумаев – Шу боис одатда бу ерга ишлашга келган ватандошларимизнинг асосий қисми қисқа муддатлик яъни сайёҳ сифатида яшаш учун рухсатномани олишади. Буни ҳам жорий йилнинг 9 июнидан бошлаб бекор қилишди. Бундан кейин 6 ой, 1 йил ёки 2 йиллик яшаш учун рухсатнома беришмайди. Умуман олганда, Туркиянинг хорижликларга қўйган катта чекловлари сабаб расмий тарзда меҳнат қилиши пастлигини кўришимиз мумкин.

 

Ватандошларимиз Туркияда асосан қайси соҳаларда меҳнат қилишади?

 

–  Ўзбекистонликлар “қора иш”да яъни ҳужжатсиз, ноқонуний ишлашади. Ўзини меҳнат шартномаси асосида, ойлик суғурталар тўланган, ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган ҳолатда ишлайдиганлар сони камчиликни ташкил қилади. Ўзбекистондан келиб ишлайдиганларнинг кўпчилигини, асосан, аёллар ташкил қилади. Улар беморларни парваришловчи, бола боқувчиси ва оила хизматкори каби юмушларни бажаришади. Ёш эркак ватандошларимиз эса хизмат кўрсатиш секторида, масалан, ресторанларда официант, бозорларда сотувчи бўлиб ишлашади.  Ёши катта эркакларимиз эса кунбай текстиль ёки бошқа фабрикаларда ишлайдилар.

 

Яқинда Ўзбекистон президенти томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масаласи кўтарилди. Сизнингча, Туркияда меҳнат қилаётган ватандошларимизга қандай ёрдам кўрсатилиши зарур?

 

– Туркияда 1981 йилда “Хориждаги туркий миллатларнинг Туркияда касб ва санъатларини эркин амалга ошириш, жамоат, шахсий ташкилот ва компанияларда ишлай олишлари тўғрисида”ги Қонун бор. Бу қонун хорижликка худди бирор туркиялик каби вазирликдан рухсат олмасдан ишлашига имкон беради. Масалан, Озарбайжон, Болқон давлатларидагилар бундай имкониятлардан фойдаланишлари мумкин. Улар бирор турк фуқароси каби ишлай олади. Бу нима дегани? Айтайлик, бир турк давлатга минг лира солиқ тўласа, хорижлик бунинг икки бараварини яъни икки минг лира солиқ тўлаши шарт. Бунда бир неча ставкалар бор албатта. Тушунарли бўлиши учун минг лирани мисол қилиб келтирдим. Шунинг учун хорижликни мутахассис сифатида расмий меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилиш жудаям қийин. Агарда шу масала бўйича Ўзбекистон ва Туркия ўртасида келишув тузилса, Туркия ўзбекистонликларга юқорида айтилган қонунгага асосан қулайлик яратилади ва расмий тарзда ишлайдиган ватандошларимиз сони ортади.


Ҳозирда сиздан “туркий миллат”дан эканлигингизни тасдиқловчи маълумотнома сўрашади. Буни одатда элчихона ва консулликлар беради. Лекин ҳукуматимиз бундай ҳужжатни яқин орада бермаса керак. 

 

Иккинчи масала. Икки давлат ўртасида меҳнат битими бор дейишади. Лекин буни амалда ҳеч кўрмаймиз. Қандай меҳнат битими? Масалан, 7-8 йилдан бери расмий меҳнат шартномаси асосида ишлаётган бўлсам, Туркия давлатига пенсия жамғармасига ва тиббий суғуртага ойлигимдан тўлаб бораман. Маълум бир қисмини келажакда пенсияга чиққанимда Ўзбекистонга ўтказишим керак. Ҳозирги ҳолатда мен буни ўтказа олмайман. Қонуний асосларим йўқ бунга. Йиллар давомида тўлаган пенсия фондидаги пулларимни икки давлат ўртасидаги келишув йўқлиги боис Туркия шартларида Ўзбекистонга ўтказа олмайман. 

 

Минглаб ватандошларимиз ишлаш учун рухсатнома асосида ишласа, уларнинг ҳам тиббий суғуртасида, ҳам ҳақ-ҳуқуқларида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ўзбекистонга қайтишганида, пенсия жамғармаларига жамғарган пулларини олиб кела олишади. Агарда турк фирмаси уларни қонунга хилоф тарзда ишдан бўшатиб юборса, компенсация тўлашади.

 

–  Эргаш ака, биз билан Туркиядаги ватандошларимиз дуч келаётган умумий муаммолар ҳақида сўзлаб берганингиз учун миннатдорман. Иш фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман.

 

–  Катта раҳмат.

 


Сардор АБДУҒАНИЕВ суҳбатлашди

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ