Коронавирус

Қандай ҳолларда кичик ёшдаги болаларга ниқоб тақиш талаб этилмайди?

Мутахассис кичик ёшдаги болалардан ниқоб тақиб юриш талаб этилмаслигини, аммо айрим истиснолар борлигини айтиб ўтди.

Қандай ҳолларда кичик ёшдаги болаларга ниқоб тақиш талаб этилмайди?
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 24 август куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

 

Мазкур брифингда коронавирус пандемияси даврида болаларнинг ниқоб тақиб юришларига оид тартиблар ҳақида маълумот берилди. 

 

Мутахассиснинг маълум қилишича, клиник тавсияномаларда «5 ёш ва ундан кичик ёшдаги болалардан ниқоб тақиб юриш талаб этилмайди. Бу боланинг хавфсизлиги ва умумий қизиқишлари, бундан ташқари ниқобни тегишли тартибда тақиш имкониятларига асосланади», деб кўрсатиб ўтилган.

 

Истисно тариқасида онкологик касалликлари мавжуд бўлган, иммунодепрессив ҳолатдаги ёки доимий COVID-19 мавжуд бўлган беморлар билан контактда бўладиган болаларга ниқоб тақиш тавсия этилади, - дейди Наргиза Нуруллаева.

 

ЖССТ ва ЮНИСЕФ тавсияномаларига кўра, агар бола 6 ёшдан 11 ёшгача бўлса, ниқоб тақишда бир қатор омилларни ҳисобга олиш лозим:

 

– боланинг яшаш жойида вируснинг тарқалганлик даражасини; 

 

– бола ниқобдан тўғри ва хавфсиз фойдалана олиш имкониятларини назардан четда қолдирмаслик зарур; 

 

– бундан ташқари мутахассислар атрофдаги катталар томонидан болани ҳимоя ниқоблари билан таъминланганлигини, ниқобларни алмаштириш ва ювишни назорат қилишни тавсия қилишади. 

 

12 ёш ва ундан катта ёшдаги болаларга эса ниқобларни катталар каби тақишни тавсия қилинади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ