Жамият

Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.

Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинмоқда
Фото:UzNews.uz

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

 

Петиция муаллифи сўмнинг график кўринишини жорий этишга бўлган эҳтиёжни мамлакатда сўнгги йилларда миллий валюта билан интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилаётгани, сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилаётгани, шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилаётгани билан изоҳлайди.

 

«Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳакозо. 

 

Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади», дейди муаллиф.

 

Жамоавий мурожаатда Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ