Иқтисодиёт

Ўзбекистон ярим миллиард доллардан ортиқ автомобиль эҳтиёт қисмларини импорт қилган – Давстатқўм

Импорт қилинаётган 1 минг 712 турдаги автомобиль бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш орқали 150 миллион доллар тежаш мумкинлиги айтилган эди.

Ўзбекистон ярим миллиард доллардан ортиқ автомобиль эҳтиёт қисмларини импорт қилган – Давстатқўм
Фото:uzavtosanoat.uz

Ўзбекистон январь-июль ойларида хориждан 539,6 млн долларга тенг автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини импорт қилган.

 

Шунингдек, Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, ўзбекистонликлар жорий йилнинг январь-июль ойларида хориждан автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) учун 312,3 млн доллар сарфлаган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига эса 909,6 млн доллар сарфланган.

 

Аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1 млрд доллар, электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 303,6 млн доллар ҳамда электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 365,1 млн доллар миқдоридаги маблағ харажат қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21 август куни президент автомобиль саноатида импорт қилинаётган 1 минг 712 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш орқали валюта харажатларини камида 150 миллион долларга камайтириш мумкинлигини айтганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ