Жамият

Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун германиялик шифокорлар гуруҳи келмоқда

Роберт Кох институтининг етакчи эксперт ва мутахассислари COVID-19 инфекциясига қарши курашда ўзбекистонлик ҳамкасбларига кўмаклашади.

Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун германиялик шифокорлар гуруҳи келмоқда
Фото:"Дунё" АА

Ўзбекистонннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан Германиянинг жамоат соғлиғини сақлашда нуфузли ташкилот саналган Роберт Кох институти вакилларидан ташкил топган делегация кеча «Uzbekistan airways» авиакомпанияси самолётида ташкил қилинган махсус чартер рейс билан Франкфурт-Майн шаҳридан Тошкентга учиб кетди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Маълум бўлишича, мазкур 10 кишилик делегация Роберт Кох институтининг етакчи эксперт ва мутахассислари, Франкфурт-Майн ва Дюссельдорф университетлари клиникаларининг юқори малакали шифокорлари, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси вакилларидан ташкил топган.

 

Германиялик мутахассислар ташриф давомида республика коронавирусга қарши кураш штаби масъуллари билан биргаликда бугунги кунда COVID-19га қарши курашдаги вазиятни таҳлил этиб, тегишли тавсиялар тақдим этади. Шунингдек, вилоятлардаги шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда ўз тажрибалари билан ўзбекистонлик ҳамкасбларига амалий кўмак беришлари кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз,17 август куни бир ой давомида ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорлик қилиш россиялик шифокорлар гуруҳи ҳам келган эди.

 

Ундан аввал COVID-19’га қарши курашда турк мутахассислари консультантлик қилишганди.

 

23 июль кунги видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев пневмонияни даволашда нафақат ўзбекистонлик, балки видеоалоқа орқали хориждаги етакчи мутахассисларни консультация беришга жалб қилинаётганлигини айтганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ