Ҳодисалар

“Самарқандда ўз уйидан калтакланиб, қувилган аёл” воқеаси қандай содир бўлгани айтилди

Фуқаро С. эрининг бошқа аёлга уйланганлигини эшитиб, икки нафар фарзанди, онаси И., холаси Г. ва янгаси Ш. лар билан собиқ турмуш ўртоғининг уйига боргани маълум бўлди.

“Самарқандда ўз уйидан калтакланиб, қувилган аёл” воқеаси қандай содир бўлгани айтилди
Фото:Скриншот

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати 2020 йилнинг 21 август куни ижтимоий тармоқларда “Видеодаги ҳолат Самарқанд вилояти Ургут тумани маҳалласида бўлганлиги айтилмоқда. Саидова Маҳбубани ўз оила аъзолари томонидан калтаклаб уйдан чиқариб, юбормоқчи бўлганлиги тасвирланган ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз” номли видеолавҳага расмий муносабат билдирди.   

 

Маълум бўлишича, лавҳадаги ҳолат Ургут туманинг “Мангитобод” маҳалласида 2020 йилнинг 17 июнь куни содир бўлган.

 

Тасвирларда ерда йиқилиб ётган фуқаро С., фуқаро Ш. билан 2012 йил ноябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришиб, икки нафар фарзандли бўлишган. Лекин, турмушлари давомида ўзаро келишмовчилик сабабли, дастлаб, 2016 йилда С. аразлаб, шу маҳаллада яшовчи ота-онасининг уйига кетиб қолган.

 

2019 йилнинг август ойида “Мангитобод” маҳалласи фаоллари аралашуви билан улар ўзаро яраштирилиб яна бирга яшай бошлашган. Бироқ, орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас яна ўзаро келишмовчилик уларнинг ўртасида низо келтириб чиқарган. С. фарзандларини олиб яна ота-онасининг уйига кетиб қолган. 2020 йилнинг июнь ойи бошларида Ш. бошқа аёл билан шаръий никоҳдан ўтиб, яшай бошлаган.

 

2020 йилнинг 17 июнь куни соат 10:00 ларда фуқаро С. эрининг бошқа аёлга уйланганлигини эшитиб, икки нафар фарзанди, онаси И., холаси Г. ва янгаси Ш. лар билан биргаликда собиқ турмуш ўртоғи Ш.нинг уйга боришган. Турмуш ўртоғи Ш. уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Уларни ажратишга бўлган уринишларга қарамай жанжал давом этган. Жанжал давомида С. уйнинг деразаси ойнасини қўли билан уриб синдириши натижасида, қўлидан тан жароҳати олган. Ш. собиқ турмуш ўртоғи С.ни ушлаб уйидан чиқарган.

 

2020 йил 22 июнь куни фуқаро С. Ургут тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, Ш. уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганлигини билдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, С.нинг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

 

РСТЭИАМСФ Ургут туман суд-тиббий экспертизаси бўлинмасининг 2020 йил 30 июнь кунидаги хулосасига кўра, фуқаро С.нинг олган тан жароҳатлари енгил соғлиқнинг бузилишига сабаб бўлган тан жароҳатлари гуруҳига кириши кўрсатилган.

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2020 йил 17 июнь куни содир бўлган жанжалда фуқаро С.нинг ўзи дераза ойнасини қўли билан уриши натижасида тан жароҳати олганлиги ҳамда жанжал иштирокчилари бир-бирларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, С. ва бошқаларни ҳатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41 ва 52-моддалари билан маъмурий тартибда кўриб чиқишлик учун Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман судига юборилган.

 

Қайд этилишича, маъмурий ишлар бўйича Ургут туман суди томонидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришлик ҳақида қарор қабул қилиниб туман прокуратурасига юборилган.

 

Ҳозирги кунда тўпланган ҳужжатлар туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилаётгани қўшимча қилинган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ