Жамият

Президент янги автомобиль моделларини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев бундай янги йўналиш импорт ўрнини тўлдириш ва экспортни кенгайтиришда муҳим эканини таъкидлаб, керакли кўрсатмалар берди.

Президент янги автомобиль моделларини кўздан кечирди
Фото:president.uz

Шавкат Мирзиёев Бектемир тумани фаоллари билан учрашувдан сўнг мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши лойиҳалаштирилган махсус автомобилларни кўздан кечирди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил январда Германияга расмий ташрифи чоғида «Ўзавтосаноат» АЖ ва Volkswagen концерни ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган эди. Унга мувофиқ, Жиззах автомобиль заводида 3 хил модификациядаги Volkswagen Caddy минивенини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Етти ўринли бу автомобиль турли соҳаларга ихтисослаштириш учун жуда мос келади. Шунингдек, Isuzu заводида ҳам қулай платформа мавжуд.

Маълумки, мамлакатимизда енгил автомобиллар, юк машинлари ва махсус техникалар ишлаб чиқарилиб, айнан шу йўналишдаги сегмент бўш эди. Қўшни давлатларда ҳам бундай автомобилларга эҳтиёж бор.

 

Шу мақсадда тажриба тариқасида Volkswagen, Škoda ва Isuzu линиясида махсус машиналар намуналари тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев бундай янги йўналиш импорт ўрнини тўлдириш ва экспортни кенгайтиришда муҳим эканини таъкидлаб, керакли кўрсатмалар берди.

 

Ушбу машиналар жорий йилнинг тўртинчи чорагида Жиззах автомобиль заводида йиғила бошлайди. 2022 йилдан ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш режалаштирилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ