Иқтисодиёт

Президент автомобиллар таннархини камайтиришга кўрсатма берди

Автомобиль саноатида импорт қилинаётган бутловчи қисмларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариб, валюта харажатларини камида 150 миллион долларга камайтириш мумкинлиги айтилди.

Президент автомобиллар таннархини камайтиришга кўрсатма берди
Фото:president.uz

Бугун, 21 август куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишди.

 

Кун сўнгида Президент Бектемир туманидаги «Cooperation LAB» марказининг ўзида ҳудудларда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштиришни кенгайтириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда қайд этилишича, ҳозирда мамлакат саноатида локализациялашган маҳсулот ҳажми атиги 4 фоизни ташкил этмоқда. Шу боис маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир Президент қарори қабул қилинди. 

Унга мувофиқ, энди давлат харидларида Ўзбекистонда тайёрланган маҳсулотларга устуворлик берилиб, ишлаб чиқариш янада рағбатлантирилади. Жумладан, тендерда иккитадан кўп ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи мавжуд бўлганда, фақат уларнинг маҳсулоти қатнашади. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга импорт товарларга нисбатан 15 фоизлик нарх преференцияси берилади. Бундан буён бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган барча харидларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бевосита иштирок этади.

 

Йиғилишда шу каби имкониятларни ишга солиб, локализация ва кооперацияни ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Масалан, автомобиль саноатида импорт қилинаётган 1 минг 712 турдаги бутловчи қисмларни юртимизда ишлаб чиқариб, валюта харажатларини камида 150 миллион долларга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу маҳсулотларни ўзлаштирувчи ҳудудий корхоналарни аниқлаб, уларда юқори қўшилган қиймат яратиш вазифаси қўйилди. Автомобиллар таннархини камайтириб, бозорда рақобатбардошлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги учун кичик механизация, ускуна ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун талаб ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Масалан, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона вилоятларидаги тўла қувватда ишламаётган корхоналар ва сервис базаларида 120 дан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш мумкин. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларига сифатли хизмат кўрсатадиган хусусий сервис корхоналари ташкил этиш ва ушбу соҳада мутахассис тайёрлаш кераклиги қайд этилди.

 

Электр техникаси, автомобиль саноати ва қишлоқ хўжалиги ўртасида кооперация алоқаларини чуқурлаштириш масалалари таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгиланди.

 

Тармоқлар ва ҳудудлар ўртасида ўзаро кооперация бўлмас экан, қўшилган қиймат занжирини ва янги индустриал тараққиётни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди, - таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари ҳисобот берди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ