Жамият

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорига парламент сўрови юборилади

Агентлик лабораторияларида мажбурий сертификация қилинадиган импорт товарларнинг мувофиқлигини ўрганишда етарли лаборатория жиҳозлари мавжуд эмаслиги айтилди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директорига парламент сўрови юборилади
Фото:http://parliament.gov.uz/

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 21 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида «Ўзстандарт» агентлиги бош директорига парламент сўрови юбориш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

 

Таъкидланганишича, тадбиркорлик субъектлари томонидан хориждан импорт қилинган товарларни эркин божхона режимига чиқаришда агентлик сертификатларини олиш учун ўртача 10-15 кун кутилмоқда. Хориждаги айнан бир етказиб берувчидан товарлар импорт қилганда бир хил товарга қайта-қайта сертификат талаб қилинмоқда. 

 

Шунингдек, агентликнинг синов лабораторияларида мажбурий сертификация қилинадиган импорт товарларнинг мувофиқлигини ўрганишда етарли лаборатория жиҳозлари, ҳудудларда махсус синов лабораториялари мавжуд эмаслиги тадбиркорлар учун муайян қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

 

Шулардан келиб чиқиб, «Ўзстандарт» агентлиги бош директорига «Импорт маҳсулотларини божхона текширувидан ўтказиш тизимини янада қулайлаштириш мақсадида вилоятларда агентликнинг махсус лабораторияларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўрови юбориладиган бўлди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ