Жамият

Афғонистонда ўзбекистонликларга уюштирилган ҳужум тафсилотлари берилди

Ҳужум оқибатида икки афғонистонлик вафот этган. Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмагани маълум қилинди.

Афғонистонда ўзбекистонликларга уюштирилган ҳужум тафсилотлари берилди
Фото:Иллюстрация / AP Photo

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати Афғонистоннинг Балх провинциясида жамият структурасига кирувчи “Согдиана транс” компанияси вакилларига уюштирилган қуролли ҳужум тафсилотларини эълон қилди.

 

Унга кўра корхона ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари, хайдовчи ва Aфғонистон Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш баталёни аскари Хайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишган.

 

Шундан сўнг темир йўлнинг тахминан 43 километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли хужум уюштирилган.

 

Хужум натижасида корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари жароҳат олган. Икки нафар Aфғонистон фуқароси – Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш баталёни аскари ва бир нафар хужум қилган номаълум шахс ҳалок бўлган.

 

Жароҳат олган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.

 

21 август соат 7:00 дан Хайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилди. Мозори-Шариф ва Наибобод станцияларида очилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган.

 

Ўзбекистон ТИВ раҳбари афғонистонлик ҳамкасбидан мамлакатда фаолият юритаётган ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини кучайтиришни сўради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ