Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда “Қўқон шаҳри кўчаларида исириқ билан дезинфекция қилинмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеороликка расмий муносабат билдириб, бу бир ҳазил бўлганини маълум қилганди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан “Тоза ҳудуд” ДУКга мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмагани таъкидланганди.
Ушбу ҳолат Фарғона вилояти Ички ишлар бошқарамаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, автотранспорт воситаси Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли эканлиги аниқланди.
Маълум қилинишича, йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.