Жамият

Депутатлар энди UzAuto Motors устидан бош прокурор ва коррупцияга қарши курашиш агентлигига депутатлик сўрови киритди

Унда ҳужжатларда коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

Депутатлар энди UzAuto Motors устидан бош прокурор ва коррупцияга қарши курашиш агентлигига депутатлик сўрови киритди
Фото:Юрий Ким / UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг маълум қилишича, бир гуруҳ депутатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширув якунлари бўйича олинган маълумот ва ҳужжатларда  қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритган.  

 

Депутатлик сўрови депутатлар  – Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев,  Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмурзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темировлар томонидан имзоланиб юборилган.  

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитасига депутатлик сўрови юборилган эди.  

 

Қўмита ўз навбатида ушбу сўровни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, Uzauto Motors АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатган эди.  

 

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиллар нархларини 3 млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқлаганди.  

 

Бироқ, Uzauto Motors АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланмаслиги, кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланиши, ўз навбатида, компания автомобиллар нарх асосли эканлигини ва ҳозирги вазиятда нархни пасайтириш имконсизлигини маълум қилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ