Криминал

Навоийда маҳалла раиси 28,5 млн сўм бюджет пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди

У икки фуқарога хонадон сотиб олиш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан уй-жойни таъмирлаб беришга ваъда қилган.

Навоийда маҳалла раиси 28,5 млн сўм бюджет пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими ўтказган терговга қадар текширувда, тумандаги “А” номли МФЙ раиси Д.Х. томонидан яшаш учун уй-жойи бўлмаган ҳамда эҳтиёжманд оила тоифасига киритилган икки нафар фуқарога хонадон сотиб олиш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан 28,5 млн сўмини уй-жойни таъмирлаб беришга ваъда қилган ҳолда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, терговга қадар текширув давомида маҳалла раиси Д.Х. қилган ишидан пушаймон бўлган ва етказилган зарарнинг 19 млн сўмини ўз ихтиёри билан қайтарган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Д.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 19 август куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазир ўринбосари Ботир Парпиев ҳукумат томонидан тизим раҳбарларига берилган жазо адолатли эканини айтганди.

 

Айниқса, охирги пайтларда интернет тармоқларини “ишқилиб яна бир бало чиқмаган бўлсин-да маҳалла ҳақида” деган хавотир билан кузатадиган бўлиб қолдик. Чунки бизга тушган раислардан норози бўлиб ёзилган мурожаатлар, ижтимоий тармоқлардаги материалларни ўрганганимизда кўпинча маҳалла раислари ноҳақ бўлиб чиқаяпти, - деган вазир ўринбосари ўз нутқида.  

Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ