Жамият

Давлат ва нодавлат боғчалари учун вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар ишлаб чиқилди

Илк бор техник ҳужжат Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди: ҳужжат пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблари ҳақида.

Давлат ва нодавлат боғчалари учун вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар ишлаб чиқилди
Фото:МТВ

Тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар пандемия даврида боғчаларга қўйиладиган санитария талаблар ишлаб чиқилди.

 

“COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва ҳисобга олинди.

 

Ҳужжатга кўра, МТТга болаларни қабул қилиш вақтида қуйидаги асосий қоидаларга риоя этиш муҳим ҳисобланади:

 

–  тарбияланувчини олиб келувчи ва олиб кетувчи шахс ва тарбияланувчилар МТТга тиббий ниқоб тартибига риоя этган ҳолда боради;

 

–  тарбияланувчининг олиб келувчи ва олиб кетувчи шахсларга МТТ ҳудудига кириши тақиқланади;

 

–  тарбияланувчини МТТнинг масъул ходими қабул қилиб олади ҳамда тиббий ходим томонидан “эрталабки фильтр” ўтказилади ва кўрсаткичлар махсус журналга қайд қилинади;

 

–  тарбияланувчи “эрталабки фильтр”дан ўтгандан кейин гуруҳга киришдан олдин тиббий ниқобни ечади, кийим ва пойафзалини алмаштиради, сўнгра МТТ ходими назорати остида 20 сониядан кам бўлмаган муддатда қўлларини совун билан яхшилаб ювади;

 

–  МТТда тарбияланувчиларнинг тана ҳарорати камида 2 марта (МТТга келганда ва уйга қайтишдан олдин) ва эҳтиёж бўлганда ўлчанади.

 

Шунингдек, ҳужжатда тарбияланувчиларни хавфсиз таълим олиши ва тарбияланишини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам белгиланган.

 

Жумладан, ўйинларни ўтказишда тарбияланувчилар гуруҳи ўзаро муносабатларни чеклаш орқали 2-3 боладан иборат кичик гуруҳларга бўлинади.

 

Эслатиб ўтамиз, бу илк бор Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган техник ҳужжат ҳисобланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ