Жамият

“Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг Беларусдаги намойишларга алоқадорлиги ноўрин — ИИВ

ИИВ ижтимоий тармоқларда ушбу қонун лойиҳаси Беларусда ўтказилаётган оммавий норозилик намойишларидан сўнг вужудга келганлиги тўғрисидаги фикрлар юзасидан баёнот берди.

“Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг Беларусдаги намойишларга алоқадорлиги ноўрин — ИИВ
Фото:ИИВ

ИИВ Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг “Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси бўйича расмий баёнот берди.

 

Баёнотда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгандан сўнг, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг, ушбу қонунни қабул қилиш зарурати Беларусда ўтказилаётган оммавий норозилик намойишларидан сўнг вужудга келганлиги тўғрисида турли ноўрин фикрлари шаклланиб бораётгани таъкидланган. 

“Эслатиб ўтиш жоизки, мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида йиғилиш, митинг ва намойишлар тушунчалари, уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Мазкур ҳуқуқий бўшлиқ ҳанузгача, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида кўрсатилган қоидаларни тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бермасдан келмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 2019 йил 22 декабрда мамлакатимизда ўтказилган парламент сайловлари бўйича якуний ҳисоботидаги камчилик сифатида ҳам республикамизда фуқароларнинг ижтимоий фаолликларини тартибга солувчи бирорта норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги кўрсатилган эди.

 

Шунга асосан, вазирлик томонидан мазкур йўналишдаги халқаро (РФ, АҚШ, Германия, Франция, Эстония, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон Қирғизистон, Қозоғистон) тажрибани чуқур ўрганган ҳолда юқорида кўрсатилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. 

Мазкур қонунни қабул қилишдан асосий мақсад, фуқароларнинг ўз ижтимоий фаолликларини митинг, йиғилиш ва намойишлар кўринишида амалга оширишга қаратилган конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, шунингдек уларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат, дейилади ИИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, митингларда ниқоб ва улар шахсини визуал аниқлашни қийинлаштирувчи ва бошқа воситалардан фойдаланиш тақиқланиши, ушбу тадбирларни ўтказишга маҳаллий ҳокимиятдан рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан 15 иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ