Туризм

Чорвоқ туристик зонасига олиб борадиган йўллардаги тирбандликлар бартараф этилади

Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда.

Чорвоқ туристик зонасига олиб борадиган йўллардаги тирбандликлар бартараф этилади
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Бугун, 20 август куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига ўтказилаётган қўшимча йўл ҳақида маълум қилди.  

 

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи ёнидан ўтган йўлнинг торлиги сабаб у ерда тирбандликлар юзага келмоқда, - дейди Фахриддин Давруков. – Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда. Бунда йўловчиларга Ғазалкент шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиш имконияти яратилади.

 

Қайд этилишича, айни кунларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан шу йўлни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.  

 

Бундан ташқари, сайёҳларнинг Чорвоқ, Чимён ва Амирсой ҳудудига чиқиб кетиш йўлида ҳосил бўлаётган тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги кўприк ҳам замонавий талаблар асосида қайта таъмирланиб ишга туширилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ