Тайинлов

UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўзгарди

Мунир Мамедзаде UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади.

UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўзгарди
Фото:unicef.org

UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида Мунир Мамедзаде ўз иш фаолиятини бошлади.  

 

У сўнгги уч йил давомида UNICEF'нинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган, UNICEF дастурларини бошқариш, мазкур ташилотдаги ҳамда БМТ тизимидаги тармоқлараро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича масъул бўлиб, дастурларни бошқариш гуруҳининг раиси вазифасини бажарган. Шунингдек, UNICEF'нинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, шунингдек Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида ишлаган.

 

М.Мамедзаде UNICEF'даги меҳнат фаолиятидан аввал турли соҳаларда бир қатор лавозимларда, хусусан ёшлар масалалари бўйича йирик нодавлат ташкилотининг ижрочи директори, Озарбайжонда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман идорасининг халқаро бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.

 

У Москва Давлат Очиқ Университетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. Швейцариянинг Фрибург Университетида таълим олиб, болалар ҳуқуқлари соҳасидаги илғор дастур бўйича магистр даражасига эга бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, М.Мамадзаде 2016 йил октябрь ойидан буён ташкилотда раҳбарлик қилиб келган Саша Грауман ўрнини эгаллаган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ