Иқтисодиёт

Ўзбекистон ОТБдан яна $200 миллион миқдорида кредит олади

ОТБ кредити Ўзбекистоннинг электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларини амалга оширишга йўналтирилади.

Ўзбекистон ОТБдан яна $200 миллион миқдорида кредит олади
Фото:Осиё тараққиёт банки

Вазирлар Маҳкамасининг электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкининг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитини жалб қилишга оид қарори лойиҳаси эълон қилинди.


Ҳужжат лойиҳасида келтирилишича, 2020 йил 14 августда Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида кредит шартномаси бўйича музокаралар бўлиб ўтган. Шунингдек, 2020 йил 28 сентябрда ОТБ Директорлар кенгаши томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 15 йил муддатда қайтариш шарти билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит (Policy Based Loan) ажратилиши кўриб чиқилиши маълум қилинган.

 

Белгиланишича:

 

–  ОТБ кредити Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини ҳамда қисман “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини молиялаштириш учун ажратилади;

 

–  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ОТБ томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан ижро этувчи орган ҳисобланади;

 

–  ОТБ асосий кредитини сўндириш, шунингдек улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Маълумот учун, жорий йил 3 август куни коронавирус пандемияси даврида COVID-19’га қарши тест тизимларини яхшилаш ва унинг диагностикаси учун Ўзбекистонга 100 млн доллар миқдорида заём ажратишини тасдиқлаганди.  

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро ташкилот ва жамғармалар томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар бергандик.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились49994(+233)
Выздоровели46092(+0)
Умерли417(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились49994(+233)
Выздоровели46092(+0)
Умерли417(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ