1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
20 августа 2020 г. 331 0

Апрел-июнь ойларида аҳоли харажатлари қайси маҳсулотлар эвазига қисқарган? – Марказий банк таҳлили

Ойлик даромади 2 млн. сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди I чоракка нисбатан 39,5 фоизга қисқарган.

Апрел-июнь ойларида аҳоли харажатлари қайси маҳсулотлар эвазига қисқарган? – Марказий банк таҳлили
Фото: Юнусобод тумани ҳокимлиги

Марказий банк томонидан жорий йил II чорак якунлари бўйича уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари, уларнинг таркиби, коронавирус пандемияси ва инфляциянинг турмуш даражасига таъсири ўрганилди.

Сўров маълумотлари асосида, уй хўжаликларининг айрим озиқ-овқат маҳсулотларига ўртача ойлик харажатлари таҳлил қилинди. Бунда, I чоракда барча даромад гуруҳидаги аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича харажатлари I чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. 

Мазкур ҳолат коронавирус пандемияси даврида аҳоли даромадларининг камайиши ҳамда харажатларнинг оптималлаштирилиши билан изоҳланмоқда.

Уй хўжаликларининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари II чоракда олдинги чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Хусусан, ойлик даромади 2 млн. сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди I чоракка нисбатан 39,5 фоизга ёки 107 минг сўмга камайиб 164 минг сўмни ташкил этган. 

Мазкур фарқ ойлик даромади 2-4 млн. сўм бўлган уй хўжаликларида 161 минг сўмга, даромади 10 млн. сўмдан юқори бўлган уй хўжаликларида 528 минг сўмни ташкил этди.

II чоракдаги карантин чекловлари уй хўжаликларининг хизматлар учун харажатларига ҳам сезиларли даражада камайтирувчи таъсир кўрсатган. Жумладан, ушбу чоракда уй хўжаликларининг транспорт хизматлари бўйича харажатлари ўтган чоракдаги ўртача ойлик харажатларга нисбатан – 16 фоизга камайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банкнинг аҳоли даромадлари борасидаги таҳлили ҳақида маълум қилган эдик.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей