Жамият

Пандемия шароитида аҳолининг ўртача ойлик даромади ҳақида маълумот берилди

Марказий банк “Турмуш даражаси ва инфляция” тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этди.

Пандемия шароитида аҳолининг ўртача ойлик даромади ҳақида маълумот берилди
Фото:UzNews.uz

Жорий йил II чорак якунлари бўйича Марказий банк томонидан уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари, уларнинг таркиби, коронавирус пандемияси ва инфляциянинг турмуш даражасига таъсири ўрганилди. (https://t.me/centralbankuzbekistan/2363)

 

Таҳлиллар уй хўжаликлари даромадлари ва харажатлари бўйича сўров натижалари ҳамда ҳудудлар кесимидаги истеъмол нархлари индекси (ИНИ) маълумотлари асосида амалга оширилди.

 

Сўров натижалари бўйича (6 987 нафар респондент) оилавий даромадлар таркиби ва ундаги ўзгаришлар гуруҳларга бўлиб таҳлил қилинганда, сўровномада иштирок этган респондентларнинг асосий қисми – 35,0 фоизи ўртача 2-4 млн. сўм ойлик даромад эга эканлигини маълум бўлди. Ушбу кўрсаткич жорий йил I чорагидаги сўровда 38,7 фоизни ташкил этган.

Респондентларнинг 21 фоизида оилавий ўртача ойлик даромад 2 млн. сўмгача бўлиб, ушбу гуруҳ улуши I чоракка (8 фоиз) нисбатан сезиларли даражада ўсган. II чоракдаги сўровда мазкур кам даромадли гуруҳ улушининг сезиларли ўсиши карантин чекловлари таъсирида норасмий сектор ва хизматлар соҳасида иш жойларининг қисқариши ҳисобига аҳоли даромадларининг камайганлиги билан изоҳланади.  

 

Шунингдек, ўртача 4-6 млн. сўм даромадга эга уй хўжаликларининг улуши ҳам I чоракдаги 31 фоиздан II чоракда 22 фоизгача пасайди. 

 

Сўровномада иштирок этган жами респондентлардан 56 фоизи пандемия сабабли оилавий даромадларининг камайганлигини таъкидлаган бўлса, 15 фоизи даромадсиз қолганлигини билдирган. Шунингдек, респондентларнинг 48 фоизи пандемия натижасида оилавий жамғармалари камайганлигини, 28 фоизи эса оилавий жамғармасиз қолганлигини таъкидлаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ