Жамият

“BS global” хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу компанияга берилган лицензиянинг амал қилиши бекор қилингани ҳақида маълум қилди.

“BS global” хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинди
Фото:Иллюстрация / t.me/mehnatvazirligi

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати “BS global” хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши бекор қилингани ҳақида хабар берди.  

 

Шу муносабат билан, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 49-бандига мувофиқ “BS global” хусусий бандлик агентлигининг лицензиясини бекор қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда икки нафар фуқаро М.О. ва О.З. Consort хусусий бандлик агентлигини ташкил қилиб, фирибгарлик йўли билан фуқаролардан 786 млн 948 минг сўм пулларни йиғиб олиши ортидан компания лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганди.

 

Шунингдек, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, энди чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақи иш қидираётган шахсдан эмас, иш берувчидан ундирилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ