Ҳодисалар

Юк машинаси Cobalt автомобилини уриб юборди, 4 киши ҳалок бўлган

Юк машинаси йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Cobalt автомобилини уриб юборган.

Юк машинаси Cobalt автомобилини уриб юборди, 4 киши ҳалок бўлган
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Жорий йилнинг 18 август куни соат 15:00да Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги «Бахрин» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1114-километрида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, 21 ёшли Д.А. «ЗИЛ-ММЗ-554» юк машинасида йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган 32 ёшли А.Ж. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси 49 ёшли А.Ш.лар тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Йўловчилар 13 ёшли Н.Т. ва 5 ёшли И.Б.лар эса тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

 

Шунингдек, ушбу автомобиль йўловчилари 45 ёшли Л.М., 29 ёшли М.Х. ва 3 ёшли А.Б.лар тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ