Жамият

Ҳукуматнинг бир масаладаги иккинчи қарори: ҳожатхонаси бўлмаган “заправка”лар фаолиятига рухсат берилмайди

Худди шу мазмундаги Ҳукумат қарори 2019 йил 21 сентябрда ҳам қабул қилинган.

Ҳукуматнинг бир масаладаги иккинчи қарори: ҳожатхонаси бўлмаган “заправка”лар фаолиятига рухсат берилмайди
Фото:UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 июлдаги тегишли қарори билан 2020 йил 1 сентябрдан жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймайди. 

 

Эслатиб ўтамиз, худди шу мазмундаги Ҳукумат қарори 2019 йил 21 сентябрда ҳам қабул қилинган ва унда “2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан (кейинги ўринларда санитария-гигиена шохобчалари деб аталади) жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги” белгилаб берилган эди.  

 

Шунингдек, “заправка”ларда аниқланган камчиликлар икки ой муддатда бартараф этилмаслиги:

 

–  «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳудудий бўлинмалари томонидан – АГТКСларга газ етказиб беришни вақтинча тўхтатиш;

 

–  «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳудудий нефть базалари томонидан – аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунича АЁҚСларга нефть маҳсулотлари етказиб беришни вақтинча тўхтатиш;

 

–  Лицензия талаблари ва шартлари белгиланган тартибда бажарилмаганлиги муносабати билан АГТКС ва АЁҚСлар орқали сиқилган ва суюлтирилган газни сотиш фаолиятини амалга ошириш лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳақида чоралар кўрилиши учун асос бўлиши белгилаб қўйилган эди.

 

Ҳукуматнинг ўтган йилги қарори бажарилишини назорат қилиш ўша пайтдаги Бош вазир ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юкланган.

 

Маълумот учун, ўтган йилги таҳлилларга кўра, республикадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш бўйича мавжуд 4 мингдан ортиқ станцияларнинг атиги 20 фоизи санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланган. Бу эса фуқаролар, шу жумладан туристларнинг кўплаб мурожаатлари ва шикоятларига сабаб бўлган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ