Жамият

UzAuto Motors автомобиль нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширади

Бугун “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми кўриб чиқилди.

UzAuto Motors автомобиль нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширади
Фото:autostrada.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларларини ассоссиз оширилганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар 3млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.

 

Унга кўра комиссия UzAuto Motors АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

“Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин” дея изоҳ қолдирган депутат.

Аввалроқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ишни компания вакилларисиз ўтказаётгани ҳақида хабар қилганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ