Жамият

UzAuto Motors устидан қўзғатилган иш компания вакилларисиз ўтказилмоқда

Номаълум сабабларга кўра компания вакиллари ишда қатнаша олмайди. Шунга қарамай, Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашган.

UzAuto Motors устидан қўзғатилган иш компания вакилларисиз ўтказилмоқда
Фото:t.me/uzautomotorscom

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бугун Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors АЖга нисбатан кўрилаётган ишда компания вакиллари иштирок этмаётгани ҳақида маълум қилди.  

 

“Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAuto Motors АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилиши керак эди. 

 

Ўтган сафар UzAuto Motors АЖнинг илтимосига кўра ишни кўриб чиқишда танаффус эълон қилинганди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, UzAuto Motors АЖ вакиллари бугун ишни кўришда қатнашолмас экан... 

 

Шунга қарамай Монополияга қарши курашиш қўмитаси комиссияси аъзолари танаффус давомида ҳам UzAuto Motors АЖ вакилларининг важларини етарли даражада эшитиб, ўрганиб чиқишганлигини инобатга олиб, ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблашди. Ва ишни кўриб чиқиш давом эттирилмоқда. 

 

Маълумот учун UzAuto Motors АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан автомобиллар таннархи ва нарх қўлланиши асослилиги бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида текширув ўтказилган эди. 

UzAuto Motors АЖнинг ўзи учун муҳим бўлган ишни кўриб чиқишда бирорта вакили ҳам қатнашмаётганлиги жуда ғалати... Жараённи кузатиб бормоқдамиз. Кўрамиз” деган депутат ўз хабарида.

Депутат 4 август куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Uzauto Motors” АЖда  Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ўтказилган текширув натижаси бўйича хабар берганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55132(+179)
Выздоровели51458(+0)
Умерли456(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ