Жамият

Ўзбекистоннинг 13 фоиз мактабларида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит йўқ — UNICEF

Ўзбекистонда мактабларнинг 83 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ва 78 фоизи асосий санитария шароитларига эга.

Ўзбекистоннинг 13 фоиз мактабларида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит йўқ — UNICEF
Фото:UNICEF

ЖССТ ва UNICEF'нинг Бирлашган Мониторинг Дастури пандемия шароитида очилиши кутилаётган Ўзбекистон мактабларидаги ҳолатни таҳлил қилди.

 

Бирлашган Мониторинг Дастурининг (БМД) сўнгги маълумотларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистоннинг 13 фоиз мактабларида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит йўқ. Бу COVID-19 пандемияси шароитида мактабларнинг хавфсиз фаолият юритиши учун муҳим шартдир.

 

Ўзбекистонда мактабларнинг 83 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ва 78 фоизи асосий санитария шароитларига эга.

 

“Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мактабларнинг ёпилиши 8 миллиондан ортиқ болаларнинг таълим олишига ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбекистон ҳукумати босқичма-босқич тарзда мактабларни қайта очишни режалаштирар экан, бунда мактабларнинг қайта очилиши хавфсиз бўлиши ва мамлакатнинг COVID-19 пандемиясига қарши соғлиқни сақлаш тизими томонидан тайинланган умумий чора-тадбирларига риоя қилиниши лозим. Ўқувчилар, ходимлар ва ўқитувчилар ҳамда уларнинг оилаларини ҳимоя қилиш учун барча тегишли чоралар кўрилиши муҳимдир”, деди UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. 

“Мактаблар қайта очилишидан олдин мактаблар барча зарур сув, санитария ва гигиена (WASH) шароитлари билан сифатли ва етарли миқдорда жиҳозланганлигига ва ўқувчиларга ўқиш учун хавфсиз, ишончли қулай муҳит яратиш учун мактабларда тозалаш ва дезинфекциялаш ишлари тегишли равишда таъминланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак,” дея қўшимча қилди у.

Ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб 818 миллион болалар ўзларининг мактабларида қўл ювиш учун асосий воситаларга эга эмас, бу эса уларга COVID-19 ва бошқа юқумли касалликлар юқишининг хавфини оширади. Уларнинг учдан бир қисмидан кўпини (295 миллион) Aфрикадаги Сахрои Кабирдан жануб томон жойлашган мамлакатлардаги болалар ташкил этади.

 

Кам ривожланган мамлакатларда 10 та мактабнинг 7 таси қўл ювиш учун асосий воситаларга, мактабларнинг ярми эса асосий санитария ва сув таъминотига эга эмас.

 

Ҳисоботда таъкидланишича, COVID-19нинг тарқалишини назорат қилишни истаган ҳукуматлар соғлиқни сақлаш чораларини амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий таъсирларни мувозанатлаши керак. Мактабларнинг узоқ вақтга ёпилиши болаларнинг хавфсизлиги, фаровонлиги ва ўқишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган, дейилади ҳисоботда.

 

WASH хизматларидан фойдаланиш мактабларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун зарурдир ва давом этаётган COVID-19 глобал пандемияси даврида мактабларни хавфсиз қайта очиш ва ишлатиш бўйича ҳукумат стратегияларининг асосий йўналиши ҳисобланади.

 

Ҳисоботдаги бошқа асосий фикрлар қуйидагилардир:

 

-  Мактабда қўл ювиш учун шароит мавжуд бўлмаган 818 миллион болаларнинг 355 миллиони қўл ювиш учун сув бўлган, аммо совун бўлмаган мактабларда, 462 миллиони эса қўл ювиш учун сув ва совун бўлмаган мактабларда ўқийди.

 

- COVID-19 туфайли соғлиқни сақлаш ва гуманитар инқироз хавфи юқори бўлган 60 мамлакатда ҳар тўртта боладан учтаси мактабда қўл ювиш учун асосий шароитга эга эмас эди; барча болаларнинг ярми асосий сув таъминотидан маҳрум; ва ярмидан кўпи асосий санитария хизматига эга эмас.

 

- Дунёдаги ҳар 3 та мактабнинг биттаси ичимлик суви билан чекланган тарзда таъминланган ёки умуман ичимлик суви билан таъминланмаган.

 

- 698 миллион болалар учун уларнинг мактабларида асосий санитария шароитлари мавжуд эмас.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ