Жамият

COVID-19’га қарши курашишда ёрдам бериш учун хитойлик шифокорлар етиб келди

Хитойлик мутахассислар COVID-19 пандемиясига қарши кураш, ушбу юқумли касаллик профилактикаси, уни назорат қилиш ва даволаш борасида маҳаллий шифокорларга ёрдам беради.

COVID-19’га қарши курашишда ёрдам бериш учун хитойлик шифокорлар етиб келди
Фото:dunyo.info

Хитойнинг Цзянси анъанавий хитой табобати университети шифокор ва мутахассисларидан иборат навбатдаги гуруҳ Ўзбекистон тиббиёт ходимлари билан COVID-19 пандемиясига оид маълумотлар билан ўртоқлашиш, ҳамкорликда касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш, назорат қилиш ва уни даволаш ишларига кўмаклашиш учун Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.  

 

Қайд этилишича, мазкур амалий ташриф икки давлат раҳбарларининг COVID-19’га қарши кураш юзасидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишуви доирасида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан «Beizhong Yilin Pharm Co. Group» фармацевтика компанияси билан биргаликда ташкил этилган.

 

Хитой табобати вакиллари сафар давомида Ўзбекистондаги тиббий муассасаларда COVID-19 пандемиясига қарши кураш, ушбу юқумли касаллик профилактикаси, уни назорат қилиш ва даволаш борасида маҳаллий шифокорларга ёрдам беради.

 

Шунингдек, Тошкентда очилган Ўзбекистон – Хитой анъанавий табобат марказида бўлиб, турли касалликка чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатишади.

 

Пойтахтдадаги ушбу марказ замонавий соғлиқни сақлаш тизимида анъанавий хитой ва Ўзбекистон халқ табобати усулларидан унумли фойдаланиш имконини беради. 

“Дунёда ҳукм сураётган ҳозирги мураккаб шароитда хитойлик шифокорларнинг мамлакатимизга ташрифи дўстона алоқаларнинг мустаҳкам эканидан, икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бораётганидан далолат”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал коронавирус пандемиясига қарши курашишда россиялик ва туркиялик шифокорлар ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ