Жамият

Қўқонда кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эди — ҳокимлик

Ишчиларнинг ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмаслиги маълум қилинди.

Қўқонда кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эди — ҳокимлик
Фото:Скриншот

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 2020 йил 18 август куни ижтимоий тармоқларда “Қўқон шаҳри кўчаларида исириқ билан дезинфекция қилинмоқда” сарлавҳаси остида тарқалган видеороликка расмий муносабат билдирди. 

 

Маълум қилинишича, Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан берилган маълумотга кўра, корхона ҳодимлари шаҳар ва шаҳар атрофидаги маиший чиқиндиларни йиғиб олишлари давомида маиший чиқиндилар билан бирга олинган чўғланган исириқ қолдиқларини ўчириш мақсадида автомашина ҳаракатланаётганда бир-бирига ҳазил қилиб, ўйнашиб, ўзларини кўрсатиш учун исириқ тўлиқ ёниб тугагунча йўл-йўлакай тутатиб кетишган. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари шаҳарда олиб борилаётган коронавирусга қарши дезинфекция ишлари билан боғлиқ эмас.

 

Қўқон шаҳар ҳокимлиги ёки бошқа мутасаддилар томонидан мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмагани таъкидланган.

 

Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ