Жамият

Бўстонлиқ ва Тошкент орасида янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Дам олиш кунлари тоғ ёнбағрида мароқли ҳордиқ чиқариш истагида бўлган пойтахт аҳолисига Бўстонлиқ туманига қулай шароитда бориб-келиш имконияти яратилди.

Бўстонлиқ ва Тошкент орасида янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Фото:Транспорт вазирлиги

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳамда пойтахт аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри “Машинасозлар метро бекати” – Бўстонлиқ “Юсуфхона қўрғони” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

 

Ушбу йўналишда қатновнинг ташкил этилиши билан дам олиш кунлари тоғ ёнбағрида мароқли ҳордиқ чиқариш истагида бўлган пойтахт аҳолиси учун Бўстонлиқ туманига қулай шароитда бориб-келиш имконияти яратилди.

 

Маълум бўлишича, ушбу автобус йўналишининг масофаси бир томонга салкам 83 км.ни ташкил этади. Автобуслар ушбу масофани 1 соат 35 дақиқада босиб ўтади. Ушбу йўналишда йўловчиларга Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли “Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи ташиш автосаройи” МЧЖ томонидан қўйилган замонавий, барча қулайликларга эга “YUTONG” автобусларида хизмат кўрсатилади.

 

Ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ бир кунда 18 та қатнов амалга оширилади. 

 

Ҳар куни соат 6.00 да илк автобус “Машинасозлар метро бекати”дан йўналишга чиқади. Кун давомидаги охирги автобус “Юсуфхона қўрғони”дан соат 20.55 да Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади. 

 

Йўлкира ҳақи ўн минг сўм этиб белгиланган.

 

Мазкур йўналишдаги автобус қатнови Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан “Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этишни жадаллаштириш чоралари тўғрисида” ўтказилган йиғилишда Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилгани таъкидланган.

 
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимотида  Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифи билдирилганди.

 

Тақдимотда кейинги икки йилда сайёҳлик ўринлари ва хизмат турларини кўпайтириш натижасида ҳудуднинг туризм салоҳиятини 2 баробар ортишини таъминлаш вазифаси ҳам қўйилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ