Жамият

Барча мактабларда буржуйка печларидан воз кечилади

Халқ таълими вазири иштирокидаги йиғилишда мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди. 

Барча мактабларда буржуйка печларидан воз кечилади
Фото:Халқ таълими вазирлиги

Бугун, 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. https://telegra.ph/Hal%D2%9B-talimi-vazirligida-maktablarning-yangi-%D1%9E%D2%9Buv-jiliga-tajyorgarlik-%D2%B3olati-k%D1%9Erib-chi%D2%9Bildi-08-18

 

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ҳудудларда мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди. 

 

Йиғилиш аввалида пандемия шароитида кузатув кенгашлари йиғилишлари ўтказилмагани сабабли ҳудудларда қатор директор лавозимлари бўш қолаётганлиги, ушбу масалани тез ва сифатли ҳал қилиниши лозимлиги, таълимда юқори натижаларга эришилишида муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

 

Ҳудудий халқ таълими бошқармаларига мактабларни бошлаш бўйича 3 та сценарий устида иш олиб борилаётганлиги, мактаблар янги ўқув йилига шаъй ҳолатга келтирилиши зарурлиги, хусусан, мактабларнинг тоза ичимлик суви билан таъминланиш масаласи бугунги пандемия шароитида жуда муҳимлиги қайд этилди.

 

Мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши масаласи ҳам кўриб чиқилиб, барча мактабларга октябрь ойига қадар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда буржуйка печларидан воз кечиш зарурлиги ва бунинг учун барча чоралар кўрилиши талаби қўйилди. Бундан ташқари жойларда ҳароб аҳволда бўлган мактаб филиаллари фаолиятини тугатиб, уларни тўлақонли мактабларга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек йиғилиш давомида ўқитувчилар ўртасида дарс тақсимоти масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом бўйича батафсил маълумот берилди. 

 

Мактабларда ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ