Город

17 августни Тошкентнинг пойтахт сифатидаги таваллуд куни этиб белгилаш таклифи билдирилди

Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши Тошкентнинг пойтахт сифатидаги таваллуд кунини белгилашни таклиф қилди.

17 августни Тошкентнинг пойтахт сифатидаги таваллуд куни этиб белгилаш таклифи билдирилди
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши 17-августни Шаҳар куни деб эълон қилишни таклиф этмоқда.

«Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради – Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас. Биз эса, байрам санасини танлаш учун яхшигина важни топдик», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши маълумотида.

Таъкидланишича, 90 йил олдин, яъни 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилган. Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудуди – Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқарувини оптимиллаштириш бўлган.

 

Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этмоқда.

«Таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади», дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ