Криминал

33 ёшли она ва боласининг ўлимига сабабчи бўлган шифокорга нисбатан суд ҳукми чиқарилди

Шифокор касби юзасидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган.

33 ёшли она ва боласининг ўлимига сабабчи бўлган шифокорга нисбатан суд ҳукми чиқарилди
Фото:UzNews.uz

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида шифокорнинг эътиборсизлиги сабаб 33 ёшли ҳомиладор аёл вафот этгани ҳақида хабар бергандик.


Бугунги кунга келиб мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд муҳокамалари якунланиб, айбдорга нисбатан суднинг ҳукми эълон қилинди.  

 

Суд мажлисида аниқлик киритилишича, Р.Камолова муқаддам Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида навбатчи акушер гинеколог вазифасида ишлаган. У касби юзасидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан эътиборсизлик қилган. 

 

Туғруқ бўлимига жорий йил 17 март соат 00:01 да иккинчи маротаба соғлиғидан шикоят қилиб келган ҳомиладор аёл Н.Ш.ни аҳволини баҳолаш, тиббий ташхис қўйиш, уни туғруқхонага ётқизиб, ўз вақтида малакали оператив тиббий ёрдам кўрсатмасдан бепарво муносабатда бўлади. Оқибатда бемор туғруқ жараёнида вафот этган ва унинг ҳомиласи она қорнида нобуд бўлган. Ваҳоланки, миллий стандартларга кўра, бемор шифохонага ётқизилиб, кузатув ва текшириш ишлари олиб борилиши керак эди.

 

Суд жиноят иши юзасидан тўпланган далилларни ўрганиб, уларга баҳо бериб, судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар ва иш бўйича мутахассислар фикрларини тинглаб, Р.Камоловани Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топиб, жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий қопланганини инобатга олиб, унга икки йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ