Криминал

COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари нархини сунъий оширган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан дори воситаларининг нархини назорат қилиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари нархини сунъий оширган шахслар қўлга олинди
Фото:Instagram

Талаб юқори бўлган дори воситалари нархини назорат қилиш бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “C.S.”, “F.M.”, “О”, “C.T.” ва “N.F.” МЧЖлар масъуллари ва фуқаро И.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, “Коронавирус” пандемияси даврида аҳоли томонидан талаб юқори бўлган “ENOX-4000 anti-Xa IU/0.4ml” дори воситасини нархини сунъий равишда оширишиб, фуқаро А.га 156 қути дорини ҳар бир қутисини 440 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 68,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

 

UzNews.uz’га маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д. бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириб қолиш мақсадида, аҳоли томонидан талаб юқори бўлган дори воситаларини нархини сунъий равишда ошириб, фуқаро М.га ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 100 қути “Арбидол 100 мг” дори воситасини ҳар бир қутисини 350 минг сўмдан ҳисоблаб, 35 млн сўмга ва 412 қути “Меропенем 1мл” дори воситасини 200 минг сўмдан ҳисоблаб, 82 млн сўмга сотишга келишиб, шундан, 58 млн сўм ҳамда 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

 

Худди шундай, Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. 200 минг сўм эвазига Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х.нинг топшириғига асосан 93 қути “Клексан” дори воситасини Наманган вилоятидан Оҳангарон туманига олиб келиб, фуқаро З.га 3 000 АҚШ доллари ва 20,2 млн сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

 

С.А.нинг кўрсатувларига асосан Наманган шаҳрида тезкор тадбир давом эттирилганда, фуқаро А.Х. С.А.дан 93 қути “Клексан” дори воситаси учун 3 000 АҚШ доллари ва 20,2 млн сўмни олган вақтида ушланган.

 

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ