Жамият

Дорихоналарда қайси дорилар йўқ, қайсилари оширилган нархда сотилмоқда?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги дорихоналарда текширув ўтказиб, оширилган нархлар, дори воситалари танқисилиги ва яроқлилик муддати ўтган препаратлар борлигини аниқлади.

Дорихоналарда қайси дорилар йўқ, қайсилари оширилган нархда сотилмоқда?
Фото:UzNews.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги жорий йилнинг 20 июль – 12 август кунлари 500 га яқин дорихоналарда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг (товар номи бўйича) дорихоналарда мавжудлиги ва уларнинг чакана нархлари юзасидан мониторинг ўтказди.

 

Аниқланишича, Рибавирин таркибли (вирусга қарши восита) “Визавирин” (Ҳиндистон), Ритонавир ва Лопинавир таркибли “Алувиа” (Германия), “Лопинавир/Ритонавир” (Ҳиндистон), Апиксабан таркибли “Эликвис” (АҚШ) дори воситалари дорихонада мавжуд эмас.

 

Республика бўйича ўрганилган дорихоналарнинг 14 тасида (Тошкент ш., Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилояти) Умифеновир (вирусга қарши восита) таркибли “Арбидол” (Россия) ва “Арпефлю” (Белоруссия) дори воситаси мавжудлиги ҳамда уларнинг қолдиқ захираси камлиги (605 қути) кузатилди.

 

Ўрганилган дорихоналарнинг фақат 3 тасида (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Тошкент вилояти) Гидроксихлорохин таркибли (малярияга қарши восита) “Плаквенил” (Испания) дори воситаси борлиги ва улардан фақат 12 қути қолганилиги кузатилди.


Мутасадди идоралар вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳлар дори воситаларига бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтирмаслик, қонун ва лицензия талабларига амал қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тегишли тушунтиришлар олиб борди, республика бўйича 3000 дан ортиқ дорихона раҳбарлари ва ходимларига расмий огоҳлантириш хатлари берди.

 

Агентлик томонидан дори-дармонлар таъминоти ҳолати ўрганилганда, чет эл ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатхоналари маълумотларига кўра, аҳоли талаби юқори бўлган ва сўнгги ойларда дорихоналарда кескин танқислиги юзага келган Арбидол, Плаквенил ва Клексан номли дори воситалари июль ойида 29,1 минг, август ойида 81,6 минг қути Арбидол дори воситаси импорт қилинган. Маълумотларга кўра, Арбидол дори воситасининг нархи дозаси ва қутисига қараб, йил бошига нисбатан ўртача 2,2-13,5 АҚШ долларидан 1,8-12 АҚШ долларигача пасайганлиги маълум бўлди.

 

Плаквенил ва Клексан дори воситалари июль ойида Ўзбекистон Республикасига импорт қилинмаган бўлса (тақчил бўлганлиги сабабли), август ойида 1 минг қути Плаквенил ва 42, 9 қути Клексан дори воситалари олиб кирилди ва дорихоналарга етказиб берилди.Ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари (йил бошига нисбатан ўзгариши) таҳлил қилинганда, Плаквенил дори воситасининг импорт нархи қутиси учун 21,0 АҚШ долларида сақланиб қолган. Клексан дори воситасининг ўртача импорт нархи қутиси учун 4,2-37,44 АҚШ долларидан 4,7-44,2 АҚШ долларигача ошган.

 

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган ахборотларга кўра, аҳоли талаби юқори бўлган айрим дори воситалари дорихоналардан ташқарида ва бошқа йўллар билан қиммат нархларда сотилаётганлиги қайд этилмоқда. Хусусан, Плаквенил (гидроксихлорохин) каби дори воситаси дорихоналардан ташқарида 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача сотилаётган бўлса (ваҳоланки барча харажатлар ва савдо устамалари билан қўшиб ҳисобланганда ушбу дори воситасининг энг юқори чакана нархи 410 минг сўмдан ошмаслиги керак), чакана нархи 405 000 сўмдан ошмаслиги лозим бўлган Клексан (эноксапарин) 4000 ХА МЕ дозали дори воситаси дорихоналар ва ундан ташқарида 2,4 млн сўмгача нархларда сотилмоқда. Ёки, Беларусда ишлаб чиқарилган Гепарин дори воситаси ҳам дорихоналарда қутиси учун 400 000 сўмдан реализация қилинмоқда, унинг чекланган чакана нархи 135 000 сўмни ташкил этади.

 

Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан 30 та дорихонада ўтказилган текширишлар давомида турли қонунбузилишлари аниқланди.

 

-  Тошкент шаҳри, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятларидаги 9 та ҳолатда белгиланган устамаларни 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилган.

 

-  Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё в., Тошкент шаҳрида 6 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш ҳолатлари аниқланган.

 

-  12 та дорихонага белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, лицензиясини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига тўпланган ҳужжатлар юборилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ